11:54, 26 Июнь 2023 | GMT +5
Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 5 ойда 26 миллиард долларга етган
TASHKENT. UzA-Kazinform – 2023 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон дунёнинг 182 давлати билан савдо алоқаларини ўрнатди, дея хабар беради Kazinform UzA агентлигига таяниб.

ЎР Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 5 ойда Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 25,8 миллиард АҚШ долларини ташкил этди. 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 5,2 миллиард АҚШ долларига ёки 25,4 фоизга ўсди.
5 ойда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмасидан 10,5 миллиард АҚШ доллари экспорт, 15,3 миллиард АҚШ доллари импорт қилинган.