19:41, 16 Ноябрь 2022 | GMT +5
Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 40,1 миллиард АҚШ долларига етди
TASHKENT. Kazinform - Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январ-октябр ойларида Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси 40,1 миллиард АҚШ долларига етди. Бу ҳақда Kazinform қўмитанинг расмий Telegram-каналига таяниб хабар беради.
Бу ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 7,3 миллиард АҚШ долларига ёки 22,2 % га ошган.
Ташқи савдо айланмаси – 40,1 миллиард АҚШ доллари.
Экспорт – 15,5 миллиард;
маҳсулотлар – 12,2 миллиард;
хизматлар – 3,3 миллиард.
Импорт – 24,6 миллиард;
маҳсулотлар – 22,5 миллиард;
хизматлар – 2,1 миллиард.
Сальдо – 9,1 миллиард.