Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари рекорд кўрсаткичга етди

TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистон Марказий банки мамлакатнинг халқаро захиралари рекорд даражада юқори кўрсаткичга етганини маълум қилди. Бу ҳақда Kazinnform Марказий банк ахборот хизматига таяниб хабар беради.
None
None

2022 йилнинг 1 май ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 35,9 млрд долларни ташкил қилган. Таққослаш учун, бу кўрсаткич 2022 йил 1 апрель ҳолатига кўра, 35,1 млрд доллар бўлган. Рақамлар ўтган бир ойда Ўзбекистоннинг расмий захиралари 790 млн долларга ошганини кўрсатмоқда.

Апрель ойи давомида олтиннинг физик ҳажми 10,9 млн троя унциядан 11,1 млн троя унцияга (тахминан 6,2 тонна), қиймати эса 20,8 млрд доллардан 21,3 млрд долларга ошган.

Шунингдек, захира активлари таркибидаги хорижий валюта захиралари ҳам 13,1 млрд доллардан 13,5 млрд долларга кўпайган.

«Ўзбекистон халқаро захиралари 2022 йил бошидан бери 761,6 млн долларга ёки 2,2 фоизга ошди. Бунда олтин нархининг йил бошидаги 1799,25 доллардан 1915,45 долларгача ўсишининг таъсири 1,3 млрд долларни ташкил қилди», - дейилади Марказий банк изоҳида.

Сўнгги хабарлар