09:34, 17 Февраль 2021 | GMT +5
Ўзбекистоннинг Хива шаҳрида ЮНЕСКОнинг Халқаро маданий форуми ўтказилади
NUR-SULTAN. Kazinform – ЮНЕСКО билан ҳамкорликда Ўзбекистондаги қадимий Хива шаҳрида «Марказий Осиё цивилизациялар чорраҳасида» халқаро форуми бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform БМТнинг янгиликлар сайтига таяниб.

ЮНЕСКО Марказий Осиёнинг умумий тарихи ва маданий меросига эътибор қаратади. Хусусан, ташкилот «Ипак йўли» лойиҳасини бошлади. Бу маданият, гастрономия ва модани ривожлантиришда савдо йўлларининг беқиёс ўрни, қайси спорт турлари оммалашганлиги, саёҳатчиларга қандай юқумли касалликлар таҳдид қилган ва бошқалар ҳақида маълумот олишга имкон беради.
ЮНЕСКОнинг фикрига кўра, форум «ҳудуднинг умумий маданияти ва умумий меросини ўрганиш ва тарғиб қилиш яна бир имконият беради».