14:14, 22 Июнь 2023 | GMT +5
Ўзбекистоннинг энг йирик 10 савдо ҳамкори номи эълон қилинди
TASHKENT. UzA-Kazinform - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, 2023 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо айланмасида юқори улушга эга бўлган давлат Хитой, деб хабар беради Kazinform UzAга таяниб.
Хитой 4,5 миллиард доллар билан биринчиликни эгаллаган. 3,8 миллиард доллар билан Россия 2-ўринда бўлса, 1,9 миллиард доллар билан Қозоғистон 3-ўринни қайд этган.
Кейинги ўринларда эса Туркия – 1,3 миллиард доллар, Корея – 1 миллиард доллар, Германия – 894 миллион доллар, Қирғизистон – 419 миллион доллар, Туркманистон – 364 миллион доллар, Франция – 332 миллион доллар, Афғонистон – 328 миллион долларни ташкил этади.