Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида кучли чанг бўронлари кузатилди

TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистонда кучли шамол туфайли Бухоро, Навоий, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида 40 мингдан ортиқ уй электр таъминотисиз қолди, деб хабар беради Kazinform kun.uzга таяниб.
None

19 июнь куни Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида кучли чанг бўронлари кузатилди.

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, Навоий, Бухоро ва Самарқанд вилояти ҳудудларида содир бўлган гидрометеорологик табиат ҳодисаси юзасидан маълумот тақдим этди.

Унга кўра, 19 июнь куни Навоий, Бухоро ва Самарқанд вилоятларида кучли шамол эсиши натижасида чангли бўронлар содир бўлди. Ўзбекистонда, шунингдек, Марказий Осиё ва қўшни мамлакатларда чангли бўрон ҳодисалари азалдан тез-тез учраб туради. Одатда, ҳавога кўтарилган қум ва чанг массалари шамол кучсизлашгандан сўнг тарқалади ва ерга ўтиради.

Қайд этилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан жабрланганлар тўғрисида ЎР ФВВга мурожаатлар келиб тушмаган.

Айни вақтга келиб ғарбий ҳудудларда вазият барқарорлашган, ўз навбатида Тошкент шаҳрида ҳам кучли чанг бўрони кузатилди.

Кучли шамол туфайли тўрт вилоятда 40 мингдан ортиқ хонадон электр таъминотидан узилган.

ЎР Энергетика вазирлиги хабар қилишича,19 июнь куни соат 17:00 га қадар Бухоро ва Навоий вилоятларида кучли шамол туфайли бир неча ўн минглаб хонадонлар электр узатиш тармоғидан узилди.

Жумладан, Бухоро вилоятининг Шофиркон, Пешкў ва Ғиждувон туманларида 6 минг, Навоий вилоятининг Нурота, Навбаҳор, Конимех ва Кармана туманларида 23 560 истеъмолчи электр таъминотидан узилган.


Сўнгги хабарлар