Ўзбекистоннинг Бенилюкс мамлакатларидаги элчиси Ўзбекистон билан ЕИ ўртасидаги муносабатлар тўғрисида сўзлаб берди

Ўзбекистонлик дипломат Европа аудиториясига мамлакатнинг замонавий босқичда ташқи сиёсат соҳасидаги манфаатлари тўғрисида сўзлаб берди. Жумладан, Ўзбекистон раҳбари томонидан БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида илгари сурилган глобал ташаббуслар ҳамда жорий йилда Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилган халқаро тадбирлар алоҳида қайд этилди.
Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг асосий натижаларига тўхталиб, Элчи Д. Ҳакимов томонлар Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим бўйича музокараларни якунлай деб қолгани, Ўзбекистонга ЕИнинг ГСП+ мақомини тақдим этиш тўғрисидаги музокараларда жиддий силжишларга эришилгани ҳамда Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши борасида фаол мулоқот йўлга қўйилганини маълум қилди.
Сўзининг якунида Дилёр Хакимов Ўзбекистоннинг 2021 йилдаги сиёсий ҳаётида муҳим воқеа бўлиши кутилаётган ва декабрдан октябрга кўчирилган президент сайловларига эътибор қаратди.
Тадбир давомида Ўзбекистон Элчиси Kazinform мухбирининг Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасидаги муносабатлар тўғрисидаги саволларига жавоб қайтарди.
«Таъкидлаш жоизки, сўнгги тўрт йил ичида Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасидаги муносабатлар стратегик шериклик ва ҳамкорликнинг янги босқичига кўтарилди», - деди Элчи жаноблари. Бир неча йил давомида биз нафақат фаол сиёсий мулоқот, балки Ўзбекистон Президентининг Мурожаатномасида таъкидланганидек, ўзаро алоқаларнинг амалий томонини ривожлантирдик, яъни сиёсий йўналишдаги алоқаларни фаоллаштириб, ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакиллар даражасидаги ташрифларни амалга оширдик.
Илк ташриф 2017 йил ноябрида бўлиб ўтиб, ўшанда Федерика Могерини хоним Ўзбекистонга халқаро конференцияда иштирок этиш учун ташриф буюрганди. Иккинчи ташриф 2018 йил март ойида бўлиб, Могерини хоним Афғонистон бўйича халқаро конференцияда иштирок этган.
Ҳамкорликнинг айнан мана шу жиҳати, яъни Ўзбекистоннинг Марказий Осиёда янги минтақавий муҳитни яратишга нисбатан бўлган фаол ёндашуви мамлакат Президентининг нутқида аниқ ифода этган. «Афғонистонда тинчлик ўрнатишга интилиш нафақат бизнинг минтақа, балки бутун дунё ҳамжамияти манфаатларига жавоб беради», - дея таъкидлади Элчи.
2019 йилда Европа кенгаши президенти Д.Тускнинг Ўзбекистонга буюрган ташрифи Ўзбекистон билан ЕИ билан ўртасидаги алоқалар тарихидаги яна бир муҳим саҳифа бўлди. «2020 йилда эса Ўзбекистон билан ЕИ пандемияга қарши курашда фаол ҳамкорлик қилди. Хусусан, Ўзбекистон оғир вазиятда қолган Венгрияга биринчилардан бўлиб гуманитар ёрдам жўнатди. Бундан ташқари, Европа кенгаши президенти Ш.Мишель билан Президент Ш.Мирзиёев ўртасида телефон орқали суҳбат бўлиб ўтди. Икки томонлама сиёсий муносабатлар тўғрисида гапириб, уларнинг нафақат фаоллиги, балки мазмундорлигини ҳам таъкидлаш лозим», - деди Д.Ҳакимов.
Муаллиф: Арнур Рахимбеков