Ўзбекистоннинг 292,6 минг гектар майдонини чигиртка босди

TASHKENT. Kazinform - Бугунги кунгача Ўзбекистон ҳудудида 292,6 минг гектар майдонни чигиртка босган. Бу ҳақда ЎР Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ахборот хизмати раҳбари Сабина Садинова иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди, деб хабар беради Kazinform UzAга таяниб.
None
None

Қайд этилишича, Ўзбекистонда 200дан ортиқ чигиртка тури мавжуд. 2022 йилда республика бўйича зарарли чигирткалар тарқалиши мумкин бўлган 580,3 минг гектардан ортиқ майдонда кимёвий ишлов ўтказилиши режалаштирилган.

Бугунги кунгача мамлакат ҳудудида 292,6 минг гектар майдонда чигирткалар тарқалгани аниқланган. 284 минг гектар майдонда кимёвий ишловлар ўтказилган. Шу пайтга қадар Қашқадарё, Сурхондарё, Жиззах, Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Навоий, Сирдарё, Бухоро, Андижон, Хоразм, Наманган, Фарғона вилоятлари ҳудудида кимёвий ишловлар ўтказилди.

Ўрта Осиё иқлим жиҳатидан азалдан чигирткаларнинг макони бўлган. Ушбу ҳашаротлар тўда ҳосил қилувчи ва тўда ҳосил қилмайдиган турларга бўлинади. Республикада ҳар йили 6-8 турдаги тўда ҳосил қилувчи зарарли чигирткаларга қарши комплекс кураш чора-тадбирлари олиб борилади. Жумладан, зарарли чигирткалар кўп тарқалган Қашқадарё, Сурхондарё, Жиззах, Навоий, Тошкент вилоятлари ва Қорақолпоғистон Республикасида кимёвий кураш ишлари давом этмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятларда ҳамда қўшни давлатлар билан чегарадош ҳудудларда зарарли чигирткаларни пайдо бўлиши ва тарқалиши бўйича кузатув ишлари йўлга қўйилган, жойлардаги вазият назоратга олинган.


Сўнгги хабарлар