17:55, 18 Январь 2023 | GMT +5
Ўзбекистонликлар 2022 йилда туристик мақсадларда энг кўп қайси давлатларга чиққан
TASHKENT. Kazinform - Статистика агентлигининг маълумотларига кўра, 2022 йилда 5,2 млн нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари туристик мақсадларда хорижга сафар қилган. Бу ҳақда Kazinform агентликнинг расмий Telegram-каналига таяниб хабар беради.
Ушбу кўрсаткични 2021 йилнинг мос даврига нисбатан таққослаганда 2 968,4 минг нафарга ёки 2,4 мартага ошгани маълум қилинмоқда.
«Ўзбекистонликлар 2022 йилда туристик мақсадларда энг кўп сафар қилган давлатлар:
— Қирғиз Р. – 2446,9 минг нафар
— Қозоғистон – 1001,3 минг нафар
— Тожикистон – 785,0 минг нафар
— Туркия – 305,9 минг нафар
— Россия – 250,7 минг нафар
— БАА – 128,3 минг нафар
— Саудия Арабистони – 69,4 минг нафар
— Миср – 36,8 минг нафар
— Қувайт – 24,0 минг нафар
— Жанубий Корея – 23,1 минг нафар
— АҚШ – 16,6 минг нафар
— Озарбайжон – 12 минг нафар
— Ҳиндистон – 10,6 минг нафар
— Грузия – 8,2 минг нафар
— Германия – 7,1 минг нафар», - дейилади агентлик хабарида.