10:42, 06 Ноябрь 2021 | GMT +5
Ўзбекистонлик боксчи Абдумалик Халаков жаҳон чемпионатининг кумуш медали совриндори бўлди
BELGRAD. Kazinform – Белградда бўлиб ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионати финалида 60 кг вазн тоифасида иштирок этган ўзбекистонлик Абдумалик Халаков франциялик Софян Умиага қарши рингга кўтарилди. Жанг якунида француз боксчиси ғалаба қозониб, жаҳон чемпионлигини қўлга киритди, деб хабар беради Kazinform UzAга таяниб.
Шу тариқа, Белград шаҳрида якунига етиб бораётган жаҳон чемпионатини Ўзбекистон терма жамоаси 1 та кумуш ва 1 та бронза медаллари билан якунлади.
Ярим финал баҳслари якунида Мадияр Саидраҳимов -92 кг вазн тоифасида бронза медалига сазовор бўлган эди.