17:15, 29 Июнь 2021 | GMT +5
Ўзбекистонга яна 1 миллион доза ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси олиб келинди
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, бугун мамлакатга яна 1 миллион доза ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси олиб келинди, деб хабар беради Kazinform UZAга таяниб.
Бу мазкур вакцинанинг Ўзбекистонга келтирилган 6-партияси бўлиб, бундан аввал ZF-UZ-VAC2001нинг:
27 мартда — 1 миллион доза,
27 апрелда — 1 миллион доза,
18 майда — 1 миллион доза,
19 майда — 500 минг доза,
10 июнда — 1 миллион доза партиялари келтирилган.
Ўзбекистоннинг вакцина заҳираси 6,4 миллион дозага етди. Бугунги кунга қадар шундан 3,4 миллион дозадан ортиғи вакцинация жараёнларида қўлланилди.
Эртага ZF-UZ-VAC2001нинг яна 1 миллион дозаси келтирилиши режалаштирилган.