10:31, 18 Апрель 2023 | GMT +6
Ўзбекистонга сайёҳлик мақсадларида келган чет эл фуқароларининг сони маълум бўлди
TASHKENT. UzA-Kazinform – 2023 йил январь-март ойларида Ўзбекистонга сайёҳлик мақсадларида келган чет эл фуқароларнинг умумий сони 1487,7 минг кишини ташкил этди, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.
Ўзбекистон статистика агентлиги маълумотларида қайд этилишича, туристик мақсадларда мамлакатга келган чет эл фуқароларининг сафар мақсадлари бўйича тақсимланиши қуйидагича:
қариндошларини йўқлаш – 1322,1 минг нафар
бўш вақтини ўтказиш ва дам олиш – 108,1 минг нафар
хизмат сафари – 27,0 минг нафар
даволаниш – 17,5 минг нафар
тижорат – 9,7 минг нафар
ўқиш – 3,3 минг нафар.
Фото: ЎзА