11:06, 16 Декабрь 2022 | GMT +5
Ўзбекистонга 10 ойида даволаниш мақсадида энг кўп тожикистонликлар келган
TASHKENT. Kazinform – ЎР Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 10 ойида 60316 нафар чет эл фуқаролари даволаниш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган. Бу ҳақда Kazinform қўмитанинг расмий Telegram-каналига таяниб хабар беради.

10 ойда даволаниш мақсадида ташриф буюрган чет эл фуқаролари сони:
Тожикистон — 30547 киши;
Қозоғистон — 22692 киши;
Қирғиз Р. — 5952 киши;
Россия — 1001 киши;
Туркия — 34 киши.