Ўзбекистонда юк автомобиллари экспорти камайди

None
None
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистон 8 та хорижий давлатларга қиймати 9,9 млн АҚШ долларига тенг бўлган 572 та юк автомобилларини экспорт қилган. Бу ҳақда Kazinform қўмитанинг расмий Telegram-каналига таяниб хабар беради.

Юк автомобиллари экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 62 тага камайган.

Ўзбекистон 8 ойда юк автомобилларини энг кўп экспорт қилган давлатлар:

Қозоғистон — 386 та;

Сингапур — 71 та;

Қирғиз Р. — 65 та;

Афғонистон — 29 та.

2021 йилнинг январь-август ойларида 2 577 дона юк автомобиллари ишлаб чиқарилган.

Ўзбекистонда аҳолига тегишли бўлган 168 810 та юк автомобиллари бор.


Сўнгги хабарлар