Ўзбекистонда янги маҳсулот ишлаб чиқилди
«TS¬-16472899-044» халқаро стандарти талабларига мувофиқ янги турдаги маҳсулотни тайёрлаш учун «Uzbekistan GTL» заводида ишлаб чиқарилган «GTL» синтетик дизель ёқилғиси Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг анъанавий дизель ёқилғиси билан аралаштирилди. Бунда, «SSDF» дизель ёқилғиси анъанавий ёқилғига синтетик компонентнинг 50 фоиздан кўп бўлмаган миқдорини қўшиш орқали ишлаб чиқарилади. Янги маҳсулотни ишлаб чиқаришга татбиқ қилиш учун албатта мувофиқлик сертификати зарур. Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи «ДТ Евро-Л-II-К4-SSDF» ҳамда «ДТ Евро-Л-II-К5-SSDF» маркали дизель ёқилғисини серияли ишлаб чиқариш бўйича ана шундай ҳужжатга ҳам эга бўлган.
Ўзбекистондаги нефтни қайта ишлаш заводи йирик корхона истеъмолчиларга 16 турдаги дизель ёқилғиси-авиакеросин, автомобиль бензинлари, қолаверса, бошқа муҳим хом ашё маҳсулотини етказиб бермоқда.
Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида сўнгги йилларда юқори октанли бензин, шунингдек, экологик тоза «ЭКО» русумли дизель ёнилғиси ҳамда ҳаво лайнерлари учун замонавий авиация ёнилғиси ишлаб чиқаришни йўлга қўйилган.
Фото: UzA