Ўзбекистонда тайёр тўқимачилик ва маиший техника экспорти 5 баравар ошди
Бу ҳақда Ўзбекистон Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган инвестиция ва экспорт соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва йил охирига қадар бажарилиши лозим бўлган вазифаларга бағишланган видеоконференцияда айтиб ўтилди.
2017 йилдан бери барча манбаларга кўра 716 триллион сўм (83 миллиард доллар) миқдорида ёки аввалги даврга нисбатан икки баравар кўп маблағ ўзлаштирилди. Шундан 26,8 миллиарди чет эл инвестицияларидир.
Тўғридан-тўғри инвестициялар ҳажми 10,6 миллиард долларни, давлат томонидан кафолатланган лойиҳалар учун 8,4 миллиард долларни, кафолатланмаган кредитлар 6,6 миллиард долларни, банклар ва корхоналарнинг халқаро облигациялари 1,2 миллиард долларни ташкил этди. Ўзлаштирилган инвестицияларнинг 65 фоизини саноат ва инфратузилма лойиҳалари ҳисобига тўғри келади.
Натижада, сўнгги 4 йил ичида мамлакатнинг ялпи ички маҳсулотидаги саноатнинг улуши 25 фоиздан 33 фоизгача, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш эса 1,3 баравар ошди. Хусусан, автомобилсозлик саноатида ишлаб чиқариш 3,4 баравар, электротехника 2 баравар, фармацевтика ва қурилиш материаллари 1,4 баробар, металлургия 1,2 баравар ошди.
Тайёр тўқимачилик ва маиший техника экспорти 5 баравар ошди.
Ушбу даврда 441 триллион сўмлик 47 мингдан ортиқ йирик, ўрта ва кичик лойиҳалар ишга туширилди ва 680 мингдан ортиқ доимий иш ўринлари яратилди.
Бундан ташқари, сўнгги 4 йил ичида маҳаллий саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги лойиҳаларга 100 триллион сўм (10 миллиард доллар) сармоя киритилди.