Ўзбекистонда «Tashkent Law Spring» халқаро юридик форуми бўлиб ўтади

None
TASHKENT. UzA-Kazinform – «Tashkent Law Spring», яъни «Тошкент ҳуқуқ баҳори» халқаро юридик форуми жорий йил 17–18 май кунлари Тошкентда бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.

«Tashkent Law Spring», яъни «Тошкент ҳуқуқ баҳори» халқаро юридик форумига 2019 йилда асос солинган. Бу форум ҳуқуқ соҳасининг энг илғор вакилларини бир ерга тўплаб, соҳага оид янгиликларни ўртоқлашиш, муаммоларга биргаликда ечим топишга қаратилган катта мулоқот майдони вазифасини ўтаб келмоқда.

Ўзбекистон Адлия вазирлиги ташаббуси билан ўтказиб келинаётган мазкур форум ҳар икки йилда бир марта ўтказилади.

Адлия вазирлиги ахборот хизматидан маълум қилишларича, Марказий Осиё минтақасида ҳуқуқ соҳасидаги муҳим воқеалардан бири ҳисобланган «Tashkent Law Spring» III халқаро юридик форумининг асосий мавзуси – «Фундаментал ҳуқуқлар – абадий қадриятлар».

«Tashkent Law Spring» халқаро, хорижий ва маҳаллий экспертлар томонидан фундаментал ҳуқуқлар призмаси орқали замонавий ҳуқуқий тенденцияларни муҳокама қилиш учун очиқ платформадир.

Форум ҳуқуқ соҳасидаги замонавий илм-фан ютуқларини Ўзбекистонда ва жаҳонда оммалаштиришга кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган.

Форум доирасида «Низоларни муқобил ҳал этиш: медиациядан арбитражгача», «Сифатли норма ижодкорлиги орқали қонун устуворлиги қадар», «Юридик соҳада рақамли технологиялар», «Давлат хизматлари: муваффақиятлар, вазифалар ва истиқболлар», «Коррупцияга қарши сиёсат», «Интеллектуал мулк экотизими – Ўзбекистоннинг инновацион ва саноат муҳитини шакллантириш воситаси сифатида», «Замонавий ҳуқуқ учун юридик кадрлар», «Суд экспертизаси ривожланишининг замонавий тенденциялари» мавзулари сессияларда муҳокама этилади.

Иштирокчилар мавзулар доирасида фикр ва тажриба алмашади.

Сўнгги хабарлар
telegram