Ўзбекистонда сайлов: Президентлик лавозимига Мирзиёев номзоди кўрсатилди

TASHKENT. Kazinform – Айни пайтда Ўзбекистонда президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг қурултойи бўлиб ўтмоқда. Тадбир давомида бўлажак президент сайловларида иштирок этиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига Шавкат Мирзиёев номзоди кўрсатилди, деб хабар беради Kazinform yuz.uz нашрига асосланиб.
None
None

«Юртимиз сиёсий майдонида катта нуфузга эга бўлган, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси съездининг Сиз, ҳурматли делегатлари ва фаоллари менга юксак ишонч билдириб, Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига номзодимни кўрсатганингизни, беҳад қадрлайман. Бу, мен учун юксак шараф ва айни пайтда, улкан масъулият эканини, юрак-юракдан ҳис этмоқдаман», - деди Ўзбекистон президенти.

У, шунингдек, ўтган беш йил давомида мамлакатда эришилган ютуқларни сарҳисоб қилиб, келгуси беш йил давомида амалга оширилиши зарур чора-тадбирларга тўхталди.

Унинг таъкидлашича, мавжуд захира ва имкониятларни сафарбар этган ҳолда келгуси беш йилда аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулотни 1,6 баробар ошириш вазифаси турибди. Шу тариқа 2030 йилга бориб, аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромадни 4 минг доллардан ошириб, Ўзбекистонни «даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар» қаторига киритиш режалаштирилган.

Қурултойда мамлакат президенти «Янги Ўзбекистон стратегияси»ни тақдим этди.

Сўнгги хабарлар