16:30, 20 Январь 2023 | GMT +5
Ўзбекистонда сўнгги 5 йилда хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони қанчага кўпайган
TASHKENT. Kazinform - Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил 1 январ ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналар сони 15 801 тани ташкил этган. Бу ҳақда Kazinform агентликнинг расмий Telegram-каналига таяниб хабар беради.
Мазкур кўрсаткич 2019 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,1 баробарга ошган.
«Йиллар кесимида хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони (1 январ ҳолатига):
— 2019 йил – 7 560 та
— 2020 йил – 10 382 та
— 2021 йил – 11 781 та
— 2022 йил – 13 289 та
— 2023 йил – 15 801 та», - дейилади агентлик хабарида.