11:44, 27 Декабрь 2021 | GMT +5
Ўзбекистонда рақамли паспорт профили пайдо бўлади
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистонда рақамли паспорт профили пайдо бўлади. Бу смартфонга ўрнатилган дастур бўлади, деб хабар беради Kazinform podrobno.uzга таяниб.

Бу ҳақда ЎР Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини ривожлантириш лойиҳалари тақдимоти якунлари бўйича маълум қилинган.
Смартфонга ўрнатилган ушбу иловада паспорт, диплом, меҳнат дафтарчаси, ҳайдовчилик гувоҳномаси каби кўплаб ҳужжатларнинг рақамли версиялари бўлади.
Яъни фуқаронинг барча ҳужжатлари ўзи билан, телефонда бўлади, бу вақт ва маблағни тежайди, қоғозбозлик ва энг асосийси бюрократияни камайтиради.