Ўзбекистонда Президент сайловида халқ муддатидан олдин овоз бермоқда

TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистонда фуқаролар 28 июндан бошлаб президентлик сайловида муддатидан олдин овоз беряпти, Марказий сайлов комиссияси қарорига мувофиқ муддатидан олдин овоз бериш 5 июлга қадар давом этади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

Мамлакатдаги Сайлов кодексига кўра, сайлов куни, яъни 9 июлда ўз яшаш жойида (хизмат сафари, таътил, даволаниш, хорижга чиқиш ва ҳ.к.) бўлиши мумкин бўлмаган сайловчиларга муддатидан олдин сайловда қатнашиш имконияти берилади.

Муддатидан олдин овоз бериш сайловга ўн кун қолганда, 28 июнда бошланади ва умумий овоз беришдан уч кун олдин, 5 июлда тугайди.

МСК маълумотларига кўра, сайлов участкасида муддатидан олдин овоз бериш вақти иш кунлари соат 09:00 дан 18:00 гача, дам олиш ва байрам кунлари эса соат 11:00 дан 17:00 гача.

Тегишли участка комиссиясининг камида икки нафар аъзоси иштирокида сайловчилар рўйхатдан ўтади ва сайлов бюллетенини олганлиги тўғрисида имзо чекади.

Сайловчи сайлов бюллетенини яширин овоз бериш кабинасида тўлдиради ва конвертга солади.

Округ комиссиясининг икки аъзоси имзолаган ва комиссия муҳри босилган конверт 9 июлга қадар махсус сейфда сақланади.

Муаллиф: Зарина Туғанбаева


Сўнгги хабарлар