Ўзбекистонда навбатдаги халқаро анжуман бошланди
Анжуман Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ва Тошкентдаги Ҳайдар Алиев номли Озарбайжон маданият маркази билан ҳамкорликда ташкил этилган.
Тадбирда икки давлат парламентлари аъзолари, дипломатик ва илмий доира вакиллари, «Ўзбекистон-Озарбайжон» дўстлик жамияти, Ёзувчилар уюшмаси вакиллари, икки мамлакат нуфузли олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва талабалари иштирок этяпти.
Ушбу конференциядан кўзланган мақсад озарбайжон халқининг уммумиллий етакчиси Ҳайдар Aлиев фаолияти билан боғлиқ муҳим тарихий воқеаларни чуқур ўрганиш, ушбу давлат арбобининг Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги дўстона муносабатни шакллантириш ва мустаҳкамлашдаги ўрни хусусида фикр алмашишдан иборат.