18:20, 12 Июнь 2023 | GMT +5
Ўзбекистонда мактаб ўқитувчилари ва боғча тарбиячилари бепул соғломлаштирилади
TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистонда мактаб ўқитувчилари ва боғча тарбиячилари 1 ой давомида бепул соғломлаштирилади, деб хабар беради Kazinform ЎР ССВга таяниб.
Ўзбекистонда 1 июлдан 1 августгача «Ўқитувчи ва мураббийлар саломатлиги ойлиги» акцияси ўтказилади. Ушбу давр мобайнида мактаб ўқитувчилари ва боғча тарбиячилари профилактик ва чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ҳамда скринингдан ўтказилади.
Акция давомида тиббий текширув натижаларига мувофиқ, аниқланган касалликлар бўйича давлат кўмагида уларнинг саломатлигини тиклаш ва мустаҳкамлаш чоралари кўрилади.
Бунинг учун дастлаб таълим соҳаси ходимлари орасидан тиббий хизматга эҳтиёжи бор контингент рўйхати шакллантирилиб, улар ёши, жинси ва саломатлик ҳолатидан келиб чиқиб, тегишли гуруҳларга ажратилади. Шундан сўнг улар махсус тиббий бригадалар томонидан профилактик ва чуқурлаштирилган текширувлардан ўтказилади.