Ўзбекистонда қулупнайнинг янги нави ихтиро қилинди

None
Фото: UzA
TASHKENT. UzA-Kazinform – Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтининг Андижон илмий-тажриба станциясида қулупнайнинг янги «Тонг ифори» номли нави ихтиро қилинди, дея хабар беради Kazinform UzA агентлигига таяниб.

Ушбу қулупнайнинг бошқаларидан фарқи шундаки, уни иссиқхонада, йилнинг исталган муддатида, яъни йил бўйи етиштириб, ҳосил олиш мумкин.

Бундан ташқари, «Тонг ифори»ининг ҳосилдорлиги жуда юқори. Ҳар бир кўчатдан 0,5 килограммгача қулупнай ҳосилини олиш мумкин. Ҳозирда илмий-тажриба станциясининг иссиқхонасида қулупнай кўчатлари экилган бўлиб, уларни кўпайтириш ва аҳоли истеъмолига йўналтириш мақсадида кўпроқ майдонларда экилишини таъминлаш режалаштирилган.

Сўнгги хабарлар