13:55, 30 Июль 2021 | GMT +5
Ўзбекистонда коронавирусга қарши жами 7 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистонда шу кунгача жами 7 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди, деб хабар беради Kazinform UzAга таяниб.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу ҳақда хабар бермоқда.
Улардан:
1-босқич эмланганлар 145 873 нафарни,
2-босқич эмланганлар 47 185 нафарни,
3-босқич эмланганлар 20 220 нафарни ташкил қилди.
Айни кунгача мамлакатимизда жами 7 195 709 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 4 635 592 нафарни,
2-босқичда эмланганлар 1 834 411 нафарни,
3-босқич эмланганлар 725 706 нафарни ташкил қилди.
Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 1 170 003 нафарни ташкил қилмоқда.
Эмлаш жараёнлари давом этади.