Ўзбекистонда коронавирусга қарши тўлиқ эмланганлар улуши 75,3 фоизга етди

TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистонда 16,1 миллион киши коронавирусга қарши вакцинанинг тўлиқ курсидан ўтди. Бу мамлакат катта ёшдаги аҳолининг 75,3 фоизини ташкил этади, деб хабар беради Kazinform.
None
None

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, COVID-19га қарши эмлаш кампаниясининг 16 ойида 62,3 миллион доза вакцина қўлланган. 16,1 миллиондан ортиқ ўзбекистонлик эмлашнинг тўлиқ курсидан ўтди, шундан 14,2 миллион нафари вакцинанинг кучайтирувчи дозасини олди. Бу аҳолида COVID-19га қарши жамоавий иммунитетни шакллантиришга ёрдам берди.

«Бугунги кунда Ўзбекистонда эмланиши керак бўлган аҳолининг 96,9 фоизи биринчи дозани олган, 75,3 фоизи эса тўлиқ эмлаш курсидан ўтган», — дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.

Вазирлик маълумотларига кўра, вилоятлар бўйича Самарқанд, Фарғона, Тошкент ва Андижон вилоятлари етакчилик қилмоқда.

Аввалроқ Ўзбекистонда эмлаш кампанияси ўтган йилнинг 1 апрелидан бошлангани хабар қилинганди. Эмлаш AstraZeneca, ZF-UZ-VAC2001, «Спутник-V», Moderna, Pfizer ва Sinovac препаратлари билан амалга оширилади.


Сўнгги хабарлар