Ўзбекистонда коронавирусга қарши сут ишлаб чиқарилди
Қорақалпоғистон пойтахти Нўкис шаҳрида фаолият юритувчи «ПанаевФармс» компанияси SARS-CoV-2 инфекйиясини зарарсизлантириш хусусиятига эга иммун сут ва сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотишни йўлга қўйди», – дейилади хабарда.
2021 йилда Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Халқаро молекуляр аллергология маркази ва Вена тиббиёт университетида коронавирусга қарши иммунитетли сут олиш лойиҳаси устида иш бошланди. Тажриба тариқасида «PanaevFarms» корхонасида Австрия ва Германиядан келтирилган наслли сигирлар ва голштейн зотли сигирларга Ўзбекистон-Хитой ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг 3 дозаси қабул қилинган.
2022 йилда ZF-UZ-VAC2001 рекомбинант вакцинаси билан эмланган сигирларнинг иммун сутини таҳлил қилиш натижалари иккинчи дозадан икки ҳафта ўтиб нейтраллаштирувчи антителалар пайдо бўлганлигини кўрсатди.
2022 йил октябрдан бошлаб «PanayevFarms» корхонасида «Immune Milk» савдо белгиси остида пастеризацияланган сутни кичик ҳажмда ишлаб чиқариш бўйича технологик линияларни синовдан ўтказиш бошланди.
Frontiers in Nutrition нуфузли илмий журналида коронавирус инфекциясига қарши иммунитетли сутнинг янги авлоди натижаларига оид илмий мақола чоп этилди.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, агар ЖССТ Эрис омикроннинг янги штамми бутун дунё бўйлаб тез тарқалишини эълон қилса, бу маҳсулот айниқса муҳимдир.