Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар деярли 50 мингга етди

TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистонда бугун 233 одам коронавирус юқтирганлиги аниқланди, деб хабар беради Kazinform ЎР Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар деярли 50 мингга етди

Вазирлик матбуот хизматининг хабар қилишича, 17 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра (Нур-Султан вақти билан 11:00), яна 233 одам коронавирус юқтирганлиги маълум бўлган.

Жами ҳолатлар сони 49 994 тага етди.

Шундан 46 092 нафари (92 фоиз) соғайган.

Айни пайтда 3 485 нафар бемор даволанмоқда.