Ўзбекистонда коронавирусга чалинган 129 бемор ўта оғир аҳволда

TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони 39 мингдан ошди, деб хабар беради Kazinform ЎР Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
None
None

Вазирлик матбуот хизматининг хабар қилишича, 24 август куни маҳаллий вақт билан 10:00 ҳолатига кўра (Нур-Султан вақти билан 11:00), яна 119 одам коронавирус юқтирганлиги маълум бўлган. Жами ҳолатлар сони 39 065 тага етди.

Шундан 34 987 нафари (89 фоиз) соғайган.

Айни пайтда 3 803 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 249 нафарининг аҳволи оғир, 129 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Сўнгги хабарлар