Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 44 минг нафардан ошди

TASHKENT. Kazinform – Ўтган бир суткада Ўзбекистонда 573 одам коронавирус юқтирган, деб хабар беради Kazinform ЎР Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 44 минг нафардан ошди

Вазирлик матбуот хизматининг хабар қилишича, 14 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра (Нур-Султан вақти билан 11:00), яна 197 одам коронавирус юқтирганлиги маълум бўлган.

Жами ҳолатлар сони 47 620 тага етди.

Шундан 44 002 нафари (93 фоиз) соғайган.

Айни пайтда 3 224 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 483 нафарининг аҳволи оғир, 246 нафари эса ўта оғир аҳволда.