12:08, 05 Ноябрь 2020 | GMT +5
Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони 68 мингга яқинлашди
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистонда бугун яна 87 одам коронавирус юқтирганлиги аниқланди, деб хабар беради Kazinform ЎР Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Вазирлик матбуот хизматининг хабар қилишича, 5 ноябрь соат 10:00 ҳолатига кўра (Нур-Султан вақти билан 11:00), яна 87 одам коронавирус юқтирганлиги маълум бўлган.
Жами ҳолатлар сони 67 932 тага етди. Шундан 65 112 нафари соғайган. Айни пайтда 2 241 нафар бемор даволанмоқда.