Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони 40 мингга яқинлашди

TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони 39,5 мингдан ошди, деб хабар беради Kazinform ЎР Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
None
None

Вазирлик матбуот хизматининг хабар қилишича, 25 август куни маҳаллий вақт билан 10:00 ҳолатига кўра (Нур-Султан вақти билан 11:00), яна 158 одам коронавирус юқтирганлиги маълум бўлган. Жами ҳолатлар сони 39 506 тага етди.

Шундан 35 551 нафари (90 фоиз) соғайган.

Айни пайтда 3 673 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 282 нафарининг аҳволи оғир, 132 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Сўнгги хабарлар