14:15, 17 Ноябрь 2022 | GMT +5
Ўзбекистонда қанча талаба бор
TASHKENT. Kazinform - 17 ноябр – Халқаро талабалар куни муносабати билан Ўзбекистондаги 154 та олий таълим муассасаларида таълим олаётган талабалар сони маълум қилинди. Бу ҳақда Kazinform қўмитанинг расмий Telegram-каналига таяниб хабар беради.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021/22-ўқув йили бошига республикадаги олий таълим муассасаларида таълим олаётган талабалар сони 808,4 мингтани ташкил этган.
Шундан:
Талаба йигитлар – 439,4 минг нафар;
Талаба қизлар – 369 минг нафар.
Фото: https://t.me/statistika_rasmiy/2882