Ўзбекистонда кўзи ожиз болалар яшайдиган ҳудудларга овозли светофорлар ўрнатилади
Шу муносабат билан «Кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатларда таълим бериш сифатини ошириш ҳамда улар фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари Ички ишлар вазирлигига бирлаштирилиб, «Нурли маскан» ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари деб номланади.
Шунингдек, Республика клиник офталмология шифохонаси, Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси маркази, Тошкент тиббиёт академияси, Тошкент педиатрия тиббиёт институти ҳамда ва бошқа тиббиёт муассасаларининг малакали шифокорларини жалб этган ҳолда «Нурли маскан» мактаблари ўқувчиларини даволаш ва реабилитация қилиш амалиёти йўлга қўйилади.
«Нурли маскан»даги барча мактаблар ҳудудий ҳуқуқ-тартибот идоралари зиммасига юкланган видеокузатув мосламалари билан жиҳозланади.