Ўзбекистонда иш берувчилар ходимларга туристик саёҳатлар ташкил этиши шарт бўлади

TASHKENT. Кazinform - Ўзбекистонда туризмни стратегик даражага кўтариш учун иш берувчилар ўз ходимларини кўпроқ саёҳат қилишга ундайди. Тегишли чора-тадбирлар Ўзбекистон Президентининг қарорида кўзда тутилган, деб хабар беради Кazinform мухбири.
None
None

«2022 йил 1 июндан бошлаб «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат!» доирасидаги тартиб белгилансин. Иш берувчилар жамоа шартномаларига ходимлар учун йилига бир марта маҳаллий саёҳат қилиш имкониятларини яратиш қоидаларини киритадилар. Саёҳат харажатларининг бир қисми иш берувчиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади», — дейилади ҳужжатда.

Шунингдек, қарор билан аҳолининг турли ёшдаги ва ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари учун туризмнинг айрим турларини назорат қилувчи вазирлик ва идоралар рўйхати тасдиқланди.

Шундай қилиб, ёшлар учун тарихий-маърифий, маданий-кўнгилочар, экстремал, экологик, этник ва пляж туризмини ташкил этиш учун Ёшлар масалалари агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим ва Халқ таълими вазирликлари масъул этиб белгиланди.

Касаба уюшмалари федерацияси, Маҳалла ва кекса авлод вакилларини қўллаб-қувватлаш вазирлиги меҳнат жамоалари ва маҳалла фуқаролар йиғинлари учун туризмнинг ишбилармонлик, экологик, агро-, этно-, гастрономик турларини ривожлантиришга масъул этиб белгиланди.

Хотин-қизларнинг зиёрат, маърифий, маданий-кўнгилочар, этник туризм турлари устидан назоратни Оила ва хотин-қизлар масалалари давлат қўмитаси, Тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатишни ривожлантириш агентлиги амалга оширади.

Фахрийлар ва пенсионерларнинг зиёрат, даволаш ва соғломлаштириш туризми билан Маҳалла ва кекса авлодни қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда «Нуроний» жамғармаси масъул ҳисобланади.

«Маъсулиятли ташкилотлар иш берувчилар билан биргаликда ҳар йили ўз ҳудудлари бўйича ходимларнинг республика бўйлаб саёҳатлари жадвали тасдиқланиши ва саёҳатлари амалга оширилишини таъминласин», — дейилади қарорда.

Бундан ташқари, 1 сентябрдан бошлаб республикада маҳаллий туристлар учун кешбэк жорий этилади. Мамлакат бўйлаб саёҳат қилаётган ўзбекистонликларга темир йўл, автобус ва авиачипталар нархининг 15 фоизи, меҳмонхонада яшаш нархининг 20 фоизи, театр, музей, цирк ва санъат галереяларига чипталар нархининг 50 фоизи қайтарилади.

Муаллиф: Мадибек Жанибеков

Сўнгги хабарлар