Ўзбекистонда II Халқаро фармацевтика форуми ўтказилмоқда
Икки кун давомида 250 дан ортиқ энг йирик фармацевтика компанияларининг раҳбарлари йиғилиб соҳанинг энг долзарб масалаларини муҳокама қилади.
Халқаро форум доирасида Ўзбекистонда фармацевтика дистрибюциясининг тижорат салоҳияти ва ўсиш омилларига бағишланган алоҳида сессия ташкил этилади ва унда ишлаб чиқарувчилар, дистрибюторлар ва дорихоналар тармоқлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик моделлари, ривожланиш тенденциялари ҳамда йўналишлари, фармацевтика маҳсулотларини тарқатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари муҳокама қилинади.
Сессиялар доирасида фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи компаниялар ва дистрибюторлар раҳбарлари, дорихоналар тармоғи раҳбарлари билан учрашувлар ўтказиш кўзда тутилган бўлиб, улар давомида форум делегатлари Евроосиё минтақасининг турли мамлакатларининг етакчи соҳа вакиллари билан ишбилармонлик алоқаларини ўрнатиш имкониятига эга бўлади.