Ўзбекистонда Хитой энергия технологиялари институти ташкил этилади

None
TASHKENT. UzA-Kazinform – Самарқанд халқаро технология университети Хитой Халқ Республикаси таълим муассасалари «Northeast Electric Power University» (Шимолий-Шарқий электр энергетика университети) ва «Tianjin University of Science and Technology» (Тианжин фан ва технология университети) орасида ҳамкорлик тўғрисида меморандумлар тузилди, дея хабар беради Kazinform UzA агентлигига таяниб.

Шимолий-Шарқий электр энергетика университети Самарқанд халқаро технология университети билан ўзаро ишончга асосланган ҳамкорлик доирасида таълим ва маданиятни ривожлантиришга кўмаклашиш юзасидан ҳамкорлик шартномаси имзоланди. Унга кўра, томонлар ўртасида профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашинуви йўлга қўйилади. Бакавариат, магистратура ва докторантурада «2+2», «3+1», «1+1» таълим тизимлари жорий этилади. Энг асосийси, Ўзбекистонда биринчи марта мазкур университетнинг Хитой энергия технологиялари институти факультети ташкил этилади.

Мазкур факультетда 2023 йилда 40 нафар талаба таълим олиши режалаштирилмоқда. Сунъий интеллект мактаби ривожланган Тианжин фан ва технология университети раҳбарияти билан олиб борилган музокаралар натижасида математика, физика, машинасозлик, кимё муҳандислиги ва энергетика дастурларини амалга оширишда ҳамкорлик қилиш бўйича келишувга эришилган.

Тианжин фан ва технология университети бугунги кунда АҚШ, Австралия, Япония, Канада, Германия, Франция, Буюк Британия, Россия, Жанубий Корея каби мамлакатларнинг 40 дан ортиқ университетлари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган. Энди ҳамкор мамлакатлар орасида Ўзбекистон ҳам бор ва мазкур университет Марказий Осиё бўйича биринчи марта Самарқанд халқаро технология университети билан меморандум имзолади.

Фото: UzA

Сўнгги хабарлар
telegram