Ўзбекистонда электромобилларга махсус рақамлар берилади

TASHKENT. UzA - Kazinform - 2021 йил 1 октябрдан Ўзбекистонда электромобилларга махсус рақамлар берилади. Бу ҳақда Kazinform UzAга асосланиб хабар бермоқда.

Ўзбекистонда электромобилларга махсус рақамлар берилади

«Ўзбекистон Республикасида электромобиллардан фойдаланишни ривожлантириш ва йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги тартибни соддалаштириш чора -тадбирлари тўғрисида» қарор қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, электр двигателининг қуввати 4 киловатт ва тезлиги соатига 40 километр ва ундан юқори бўлган транспорт воситаларига махсус рақамлар берилади.

Электромобиллар учун рақамларнинг асосий фарқи шундаки, ҳудуд коди яшил фонда кўрсатилади. Бундай рақамларни олиш 1 ноябргача бепул.