15:29, 19 Декабрь 2022 | GMT +5
Ўзбекистонда электромобиллар импорти 3 баробар ошди
TASHKENT. UzA - Kazinform - Ўзбекистонга олиб кирилаётган электромобиллар сони қарийб 3 баробарга ошди. Бу ҳақда ЎзАга таяниб, Kazinform хабар бермоқда.

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январ-ноябр ойларида Ўзбекистонга хориждан умумий қиймати 61,3 миллион АҚШ долларига тенг 1912 та электромобил импорт қилинган.
2021 йилнинг мос даврига нисбатан электромобиллар импорти 1223 тага ошган.
Ўзбекистонга электромобиллар асосан қуйидаги давлатлардан келтирилади:
Хитой - 1675 дона
БАА – 111
Германия – 56
Гонконг - 42
Литва - 10
Корея - 7
Бошқа мамлакатлар - 11 дона
Фото: uza.uz