Ўзбекистонда электромобилга талаб кескин ортмоқда

TASHKENT. Kazinform – ЎР Статистика агентлигининг маълум қилишича, Ўзбекистонга 2023 йилнинг 5 ойида 10 та хорижий давлатдан электромобиль импорт қилинган, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.
None
Фото: ЎзА

Электромобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2846 тага ёки қарийб 4 баробарга ошган.

Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-май ойларида энг кўп Хитойдан электромобиль импорт қилган.

Энг кўп электромобиль импорт қилинган давлатлар:

- Хитой – 3 480 та

- Гонконг – 256 та

- Германия – 42 та

- БАА – 16 та

- Корея – 11 та

- АҚШ – 6 та

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, Ўзбекистон 2022 йилда хориждан қиймати 69,8 миллион AҚШ долларига тенг бўлган 2 минг 180 дона электромобиль импорт қилган.

Сўнгги хабарлар