12:05, 14 Август 2022 | GMT +5
Ўзбекистонда электромобиль импорти 3 баробардан кўпроқ ошди
TASHKENT. Kazinform - Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январ-июл ойларида Ўзбекистон 10 та хорижий давлатдан қиймати 40,1 млн АҚШ долларига тенг бўлган 1 314 та электромобиль импорт қилган. Бу ҳақда Kazinform қўмитанинг расмий Telegram-каналига таяниб хабар беради.

Электромобиль импорти 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 901 тага ёки 3,2 баробарга ошган.
2022 йилнинг 7 ойида Ўзбекистон асосан қўйидаги давлатлардан электромобилларни импорт қилган:
Хитой – 1155 та;
БАА – 81 та;
Германия – 29 та;
Гонконг – 29 та;
Корея – 7 та;
Литва – 7 та;
Эстония – 2 та.