Ўзбекистонда «Дунё садолари» халқаро миллий эстрада санъати фестивали бўлиб ўтади

None
Фото: ЎР Маданият ва туризм вазирлиги
TASHKENT. Kazinform – Айни кунларда Андижон вилоятнинг Хонобод шаҳрида мазкур тадбирга муносиб тайёргарлик кўриш ва уни сифатли ўтказиш юзасидан кенг кўламдаги амалий ишлар олиб борилмоқда, дея хабар беради Kazinform ЎР Маданият ва туризм вазирлиги хабарига таяниб.

Ушбу фестивалда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлардан 400 нафар иштирокчилар ўзлари учун ажратилган ҳудудларда миллий урф-одатларни, миллий мусиқа санъатини намойиш этади.

Бундан ташқари мазкур фестивалда Қозоғистон, Чехия, Болгария, Латвия, Польша, Сербия, Грузия, Бошқирдистон, Греция, Тожикистон ва бошқа бир нечта давлатлардан 30 дан ортиқ иштирокчилар ўз чиқишлари билан иштирок этади.

Фестивалнинг очилиш маросими жорий йил 18 июлда Хонобод шаҳрининг мадания ва истироҳат боғида бунёд этилган асосий саҳна қисмида бўлиб ўтади.

20 июлда эса фестивалнинг якуний ёпилиш қисми ва галаконцерт бўлиб ўтади.

Сўнгги хабарлар