Ўзбекистонда диплом дубликатини олиш тартиби соддалаштирилди

TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистонда диплом дубликатини олиш тартиби енгиллаштирилди. Бу ҳақда Kazinform UzAга таяниб хабар беради.
None
None

Олий ва ўрта махсус таълим тизимида рақамлаштириш борасида яна бир муҳим қадам ташланди. Ҳукумат қарори билан олий, ўрта махсус ва профессионал таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг дубликатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

Унга кўра эндиликда фуқаро Ягона интерактив давлат хизматлари портали my.gov.uz орқали онлайн ёки ўзига яқин жойдаги Давлат хизматлари марказларига бориб диплом дубликатини олиш учун сўровномани тўлдиради. Фуқародан бошқа ҳеч қандай ҳужжат талаб этилмайди.

Фуқаро таҳсил олган таълим муассасасига бориб, овора бўлишига ҳожат қолмайди.

Диплом дубликати 15 иш куни давомида сўровномада кўрсатилган манзилга етказилади.

Фото:UzA

Сўнгги хабарлар