Ўзбекистонда давлат идоралари ва иқтисодий объектлар муқобил энергия таъминотига ўтади

TASHKENT. Кazinform - Ўзбекистонда давлат идоралари, иқтисодий, маиший объектлар, оила хўжаликлари босқичма-босқич муқобил энергия таъминотига ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш масалаларига бағишланган йиғилишда маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири республика раҳбари матбуот хизматига таяниб.
None
None

Президент аҳолининг ҳозирданоқ камида 2-3 миллиард киловатт/соат электр энергиясига эҳтиёжи борлигини, яқин беш йилда эса бу эҳтиёж яна 10 миллиард киловатт/соатга ошишини таъкидлади. Шу боис муқобил энергия манбаларини жорий этиш жуда муҳим.

«Ўзбекистон йилига 10 миллиард долларлик электр энергияси ва газ истеъмол қилади. Унинг 10 фоизини тежашни ўргансак, бу 1 миллиард долларни бошқа эҳтиёжларга сарфлашимиз мумкин», деди Шавкат Мирзиёев.

Ўзбекистон раҳбари Менделеев номидаги кимё-технология университетининг Тошкентдаги филиалини мисол қилиб келтирди. У 2021 йилда 100 кВт қувватга эга қуёш энергетикаси ускуналари билан жиҳозланади, бу эса йилига 200 минг кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқаради. Бу тахминан 2 миллиард сўмни тежаш имконини беради. Шу муносабат билан Олий таълим вазирлигига 2022 йилдан бошлаб барча олий ўқув муассасаларида ушбу амалиётни жорий этиш бўйича топшириқ берилди.

Бундай ускуналар ижтимоий инфратузилма объектларида ҳам ўрнатилади. Мутасаддилар йил охиригача 2107 та болалар боғчаси, 1000 та мактаб, 1000 дан ортиқ поликлиникалар ва оилавий тиббиёт марказлари, 200 та санаторийларни қуёш батареялари ва сув иситгичлари билан жиҳозлашни режалаштирмоқда.

Президент вазирлик ва идоралар, ҳокимиятлар, маҳаллалар биноларини муқобил энергияга ўтказиш вақти келганини таъкидлади.

«Вазирлик ва идораларга электр ҳамда иссиқлик энергияси харажатларини камида 25 фоизга камайтириш дастурини ишлаб чиқиш топширилди. Йил якунлари бўйича Молия вазирлиги харажатларни камайтирмаган раҳбарларга нисбатан чора кўриш бўйича таклифлар киритади», — деди Шавкат Мирзиёев.

Шунингдек, 2023 йилдан бошлаб савдо марказлари, ресторанлар, ёқилғи қуйиш шохобчалари, аэропортлар, банклар ва бошқа объектлар иссиқ сув ва ташқи ёритиш истеъмолининг камида 25 фоизини қайта тикланувчи энергия манбаларидан қоплаши шарт.


Муаллиф: Мадибек Жанибеков


Сўнгги хабарлар