Ўзбекистонда бу йил уруш фахрийларига 1350 доллар тўланади

None
None
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистонда Хотира ва қадрлаш куни сифатида нишонланадиган 9 майга қадар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 15 миллион сўмдан (1350 доллар) бир марталик тўлов берилади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов Telegram каналида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тегишли қарори бугун аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш масалаларига бағишланган йиғилишда маълум қилинди.

«9 май арафасида уруш қатнашчилари, фашистлар лагерларининг собиқ асирлари ва Ленинград қамалда қолган фуқароларга 15 миллион сўмдан пул ажратилади», – деди Шерзод Асадов.

Байрам арафасида ҳар бир фахрийни зиёрат қилиб, қимматбаҳо совғаларни тантанали равишда топшириш бўйича маҳаллий ҳокимликлар вакилларига топшириқ берилди. Шунингдек, меҳнат фахрийлари ҳам қимматбаҳо совғалар билан тақдирланадилар.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда фахрийлар 1 миллион тенге (2250 доллар), Озарбайжонда 1500 манат (880 доллар), Қирғизистонда 20 600 сом (250 доллар), Россияда 10 000 рубл (140 доллар), Тожикистонда 1500 сомоний (120 доллар) олади.

Муаллиф: Мадибек Жанибеков

Сўнгги хабарлар