10:07, 30 Июль 2021 | GMT +5
Ўзбекистонда боқилаётган отлар сони қанча
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистонда боқилаётган отлар сонига оид маълумотларни эълон қилди, деб хабар беради Kazinform Давлат статистика қўмитаси Telegram-каналига таяниб.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 июль ҳолатига республиками 250,6 минг бош отлар мавжуд. Бу ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 9,6 мингтага (4,0%) кўпайди.
Ҳудудлар кесимида отлар сони (минг бош):
Қорақалпоғистон Р. - 26,5
Андижон - 6,8
Бухоро - 6,5
Жиззах - 27,3
Қашқадарё - 32,6
Навоий - 20,3
Наманган - 6,6
Самарқанд - 26,4
Сурхондарё - 14,9
Сирдарё - 13,7
Тошкент - 54,3
Фарғона - 9,4
Хоразм - 5,3