Ўзбекистонда биринчи марта 8 млн тонна ғалла етиштирилди

None
Фото: Kun.uz
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон ғаллакорлари биринчи марта 8,1 млн тоннадан зиёд дон етиштирди. Сувли майдонларда ўртача ҳосилдорлик 70,5 центнердан ортди, дея хабар беради Kazinform Kun.uzга таяниб.

Жумладан, ғалла ҳосилдорлиги Бухоро вилоятида гектарига 74,8 центнер, Тошкентда 74,2 центнер, Самарқандда 73,8 центнерни ташкил қилди.

Ҳосилдорликни ошириш мақсадида биологик эскирган навлар ўрнига янги юқори ҳосилли, об-ҳавонинг ноқулай шароитларига чидамли 12 та (шундан, 8та маҳаллий) кузги буғдой навларининг майдони 585 минг гектарга кенгайтирилди.


Сўнгги хабарлар
telegram