Ўзбекистонда биринчи лицензияланган крипто-дўконлар пайдо бўлди

ТASHKENT. Кazinform – Ўзбекистонда крипто-дўкон фаолияти учун биринчи лицензиялар берилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
None

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (ИЛМА) маълумотларига кўра, Ўзбекистон крипто-активлар муомаласини тартибга солиш бўйича ўрнатилган қонунчилик базасига эга бўлган дунёдаги саноқли давлатлардан биридир.

«Агентлик томонидан юқорида қайд этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида «Cryptо Тrade NЕТ» МЧЖ ва «Crypto market» МЧЖ крипто-дўкони фаолияти учун дастлабки лицензиялар берилди. Крипто-дўконлар фуқароларга крипто-активларини сотиб олиш ёки сотишда ёрдам беради«, деб хабар беради ИЛМА.

Рўйхатдан ўтган крипто-дўконлар нафақат Ўзбекистонда, балки Марказий Осиё ва МДҲда ҳам биринчи бўлди. Агентлик, шунингдек, фуқароларни эҳтиёт бўлишга ва лицензиясиз крипто-брокерлар хизматларидан фойдаланмасликка чақирди.

Фото: cоinsnetwork.cоm

Муаллиф: Мадибек Жанибеков

Сўнгги хабарлар