Ўзбекистонда барча мактаб ўқувчиларига «Қизил китоб» берилади

None
Фото: ЎзА
TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистон мустақиллигининг 32 йиллиги арафасида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан «Қизил китоб» 40 минг нусхада чоп эттирилди. Китоблар Ўзбекистоннинг барча умумтаълим мактабларига тарқатилмоқда, деб хабар беради Kazinform UzAга таяниб.

Вазирлик маълумотларига кўра, китоблар Ўзбекистондаги барча умумтаълим мактабларига тарқатилмоқда.

Қизил китоб - ноёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёки йўқолиб бораётган ҳайвонлар, ўсимликлар ва замбуруғларнинг изоҳлирўйхатидан таркиб топган.

Қайд қилинишича, Хоразм вилоятида 2000 та, Сирдарё вилоятида 1250 та, Жиззахда 2050 та, Навоийда 1400 та, Қашқадарё вилоятида эса 4000 та китоб ўқувчилар қўлига етиб борган.

«Қизил китоб» тарқатилишидан мақсад ёш авлодда экологик онг ва маданиятни шакллантириш, табиатга эҳтиёткорона муносабатда бўлишни ўргатиш экани айтилмоқда.

Китоблар Қорақалпоғистон Республикаси ва бошқа вилоятларга ҳам тарқатилади.


Сўнгги хабарлар
telegram