13:54, 10 Февраль 2021 | GMT +5
Ўзбекистонда айрим хорижий давлатлар учун 10 кунлик визасиз тартиб жорий этилди
TASHKENT. UzA-Kazinform – Ўзбекистон Президентининг фармони билан олти мамлакат фуқаролари учун 10 кунлик визасиз режим жорий этилди, деб хабар беради Kazinform ЎзАга асосланиб.

2021 йил 1 мартдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирган кундан бошлаб 10 кунлик муддатга ўз ёки учинчи мамлакатга учиш авиачиптасини тақдим қилган қуйидаги давлатларнинг фуқаролари учун визасиз режим ўрнатилди:
Баҳрайн Қироллиги;
Қатар Давлати;
Қувайт Давлати;
Уммон Султонлиги;
Хитой Халқ Республикаси;
Хитой Халқ Республикасининг Гонконг ва Макао махсус маъмурий ҳудудлари.